Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари пресс-тур ва матбуот анжумани давомида Ўзбекистон тумани маҳаллалари инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

×

 2023-01-31 00:34:16    152

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида туманнинг “Мевазор” маҳалласида бўлиб, айни ҳудудда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишдилар. 

Ҳукумат қарори асосида маҳалла инфратузилмасини комплекс ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, шу кунгача маҳаллада 2 километр масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилди, 700 метрдан зиёд ички кўчалар асфальтланди. Ҳудудда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 320 дан зиёд янги электр таянчлари ўрнатилиб, 8 км. масофада ҳаво тармоқлари тортилди. Куни-кеча маҳаллага 1 та 250 кВА ли ҳамда ҳар бирининг қуввати 160 кВА дан бўлган 2 та, жами 3 та янги трансформаторлар келтирилиб, айни кунларда энергетиклар томонидан уларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, манзилли дастур асосида маҳалладаги Бунёдкор кўчасида 500 метрга яқин масофада ички йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилган. Ўтган йилнинг август-сентябр ойларида бўлиб ўтган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида маҳалла аҳли фаоллик кўрсатиб, маҳалланинг яна қатор ички кўчаларини асфальтлаш бўйича илгари сурган таклифларини ғолиб бўлишига эришган. Об-ҳаво ҳарорати мўътадиллашгач, ана шу ғолиб таклиф асосида 1,2 млрд. сўм маблағ эвазига яна кўплаб ички йўлларни равонлаштириш режалаштирилган.

Тадбир доирасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкилланиб, туман раҳбари давлат ва маҳаллий дастурлар асосида туманнинг қолган маҳаллаларида ҳам амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида журналистларга маълумот берди. ОАВ вакилларининг айни йўналишда туман ҳудудлари бўйлаб бажариладиган ишлар кўлами, келгусидаги режалар юзасидан саволларига жавоб берди.

Шундан сўнг, пресс-тур иштирокчилари Сочтепа маҳалласида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳанинг бориши билан танишдилар. Лойиҳа доирасида ҳудудда тоза ичимлик суви қудуғи қазилиши бошланган бўлиб, жараён давомида янги сув минораси ўрнатилиши ҳамда Тўптол ва Сочтепа қишлоқлари бўйлаб 1,5 км. тармоқ тортилиши қайд этилди.

ОАВ вакилларининг навбатдаги манзили Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, улар айни масканда “Обод марказ” дастури доирасида кўркам тус олган 1,4 километрли кўчанинг янгиланган қиёфаси, ушбу манзилда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўлдилар. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллада жойлашган кўп квартирали уйларнинг том қисмларини мукаммал таъмирлаш жараёнлари билан танишдилар.