Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Туркистон” маҳалласида ҳам ичимлик суви таъминоти яхшиланади
2023-01-25 16:12:07 143
Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон туманидаги бир қатор маҳаллаларда бошланган ва давом этаётган тадбирлар орқали аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ҳал этиш белгиланган.
Айни қарор асосида тумандаги Туркистон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган амалий ишларга киришилди.
Қиймати 1,7 млрд. сўмдан зиёд маблағни ташкил этувчи лойиҳага кўра ҳудудда ичимлик суви тармоғини тортиш ва сув иншоатларини ўрнатиш ишларини бажарилиши натижасида Тинчлик, Анҳор, Муқимий, Улуғбек ва Янги авлод каби кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.