Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар дафтари-имкониятлар дафтари: Ўзбекистон туманида яна 60 нафардан зиёд ёшлар муносиб қўллаб-қувватланди

×

 2023-01-25 15:12:07    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлигида туманимиздаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларга махсус сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, ёшлар вакиллари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. 

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашув аввалида юртимизда ёшларга қаратилаётган катта эътибор ва бунинг натижалари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, туманда ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида амалга ошириб келинаётган манзилли ишлар ҳақида тўхталинди. 


Бугунги тадбир давомида ҳам "Ёшлар дафтари"даги 65 нафар ёшларга 195 миллион 61 минг сўмлик махсус сертификатлар топширилди. Натижада юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 47 нафар талаба йигит-қизларнинг жорий ўқув йили учун тўлов-шартнома миқдорининг 50 фоизигача, жами 118 миллион 717 минг сўмлик шартнома пуллари, 12 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш учун 66 миллион 843 минг сўмлик, 5 нафар ёшларнинг ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини қоплаш учун 6 миллион сўмлик ҳамда бир нафар ёшнинг даволаниш харажатларини қоплаш учун 3,5 млн. сўмлик маблағлар йўналтириладиган бўлди.

Шу куни тадбирда иштирок этган ёшларнинг бир қатор қўшимча таклиф ва ғоялари ҳам тингланиб, уларни ижрога қаратиш чоралари белгиланди.