Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бола фарзандликка олинса, алимент мажбуриятлари тугатилади

×

 2023-01-19 16:07:27    47

PDF yuklash
Chop etish


Қонунчиликка кўра, фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда суд томонидан белгиланган  алимент мажбурияти тугатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 147 моддасида қандай ҳолларда Алимент мажбуриятларининг тугатилиши кўрсатилган:

- Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. 

- Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

- бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; 

- фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; 

- суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; 

- меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; 

- алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.