Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Совуқ об-ҳаволи кунларда маҳаллаларда эзгу амаллар бардавом

×

 2023-01-18 11:08:02    71

PDF yuklash
Chop etish


Саховат-халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир.

Айни совуқ ва қировли кунларда Ўзбекистон тумани маҳаллаларида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўзига хос ёрдам қўлини чўзишда фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда саҳоватпеша кишиларнинг ташаббуслари хам кенг қулоч ёзган.

Тумандаги Қушқўноқ маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмагида амалга оширилаётган ана шундай меҳр-мурувватга йўғрилган эзгу тадбирлар ҳам кўплаб хонадон аъзоларини кўнглини кўтармоқда.

Эзгу ташаббус доирасида сўнгги 4 кун давомида маҳалладаги 80 та кам таъминланган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган, бетоб ва эҳтиёжманд хонадонларга бирламчи озиқ-овқат ва 8 тонна кўмир маҳсулотлари тарқатилган бўлса, яна 220 та хонадонга 22 тонна кўмир маҳсулотлари беминнат улашилди.

Таъкидланганидек, манзилли кўмакларни ўз эгаларига етказишда маҳалла масъуллари ташаббускор бўлишмоқда. 

"Бундан ташқари айни кунларда яна 125 та хонадонларга 10,5 тонна кўмир тарқатмоқдамиз. Саҳоватпеша маҳалладошларимизни синовли кунларда муҳтож оилаларга кўрсатаётган ана шундай ибратли амаллари барчани руҳини кўтариб, хонадонларга илиқ кайфият олиб кирмоқда", дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Салоҳиддин Ғаниев. 

Бундай хайрли тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом этмоқда.