Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тиббиёт муассасаларида яратилган қулайликлар ҳамда иссиқлик тизими ҳолатлари ўрганилмоқда

×

 2023-01-11 17:41:05    155

PDF yuklash
Chop etish


Ўзига хос синов даври бўлган совуқ об-ҳаволи кунларда тиббиёт муассасаларининг барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, ушбу масканларда қулай шароитларни таъминлаш долзарб масалалардан биридир.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев шу мақсадда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш муассасаларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган вазифалар, беморлар ҳамда соҳа мутахассислари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганмоқда. Ўрганишлар давомида аниқланган мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришга эса асосий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бугун туман раҳбари соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида туман марказий шифохонасининг бир қатор бўлимларида бўлиб, ушбу масканлардаги мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечирди. 

Шифохонада иссиқлик ҳолатини белгиланган меъёрда бўлишини таъминлаш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди..