Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўл Элаш маҳалласида 77 та янги электр таянчлари ўрнатилиб, 2 минг 100 метрдан зиёд ҳаво тармоғи тортилмоқда
2023-01-09 11:16:16 142
Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар манзилли давом этмоқда.
Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан ҳудудларда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Кўл Элаш” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида ҳудудга 77 дона янги электр таянч устунлари ўрнатилди.
Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудда режа асосида 2,1 минг метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида маҳаллага 160 кВА ли янги трансформатор ҳам ўрнатилиб, амалий ишлар натижасида истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсад қилинган.