Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўқонда қарздор ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлади

×

 2023-01-06 16:22:24    47

PDF yuklash
Chop etish


ФИБ Қўқон туманлараро судининг 07.01.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Б.Ж.дан ундирувчи И.Д. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун  алимент ундириш ҳақидаги ижро иши бўйича бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.

Қарздор Б.Ж. оталик бурчини бажариб, 06.01.2022 йил куни ундирувчи И.Д.га олдиндан 5 йиллик алимент тўлови учун ундирувчининг номига “Алоқабанк”да очилган пластик картасига 53 млн. сўм тўловни амалга ошириб, шунингдек, қарздор фарзандининг келажаги учун 1 хонали уй хисобидан 10.000 АҚШ долларини ундирувчига нақд шаклда тўлади.

Бюро томонидан жами 15.000 АҚШ доллари ундирувчига ундириб берилди ва ундирувчининг вояга етмаган фарзандига 18 ёшгача бериладиган барча пулларни қарздор Б.Ж.дан тўлиқ олганлигии ҳақида аризасига асосан ижро иши амалда тамомланди.

МИБ Қўқон шаҳар бўлими