Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили: мониторинг давомидаги мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

×

 2023-01-06 16:14:07    51

PDF yuklash
Chop etish


Бир муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйида тегишли тартибда мониторинг ташрифини ўтказган эди.

Мониторинг давомида “Мурувват” уйи директори Д.Сиддиқов омбудсманнинг вилоят минтақавий вакилига мурожаат қилиб, айрим беморларнинг шахсига оид бўлган туғилганлик хақидаги гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи паспортлари йўқлигини маълум қилган ва уларни туғилганлик фактини белгиланишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида муассасада яшовчи 7 нафар бемор аёлларнинг айни беморлиги билан боғлиқ сабаблар боис шу кунгача шахсига оид тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ва доимий рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ушбу 7 нафар бемор шахсларнинг туғилганлик фактини белгилаш хақида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига аризалар киритилди ва суд иши 2022 йил 26 декабр куни кўриб чиқилиб, шундан 6 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 1 тасини кўриб чиқиш бошқа кунга қолдирилган.