Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 121 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Мурувват" уйидаги байрам табдири кўтаринки руҳда нишонланди

×

 2022-12-30 10:02:07    73

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги барча маскан ва маҳаллаларда эзгу тадбирлар кенг қулоч ёйган. 

Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ташкилланган байрам тадбири ҳам муассасада яшовчилар учун кўтаринки руҳ бағишлади. 

Туман ҳокимлиги ва "Оқтепа" жомеъ масжиди ташаббуси билан ташкиланган саҳоватга йўғрилган тадбирда муассасада яшовчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Ташкилотчилар бемор аёллар ва уларни меҳр билан парваришлаётган тиббиёт ходимларига самимий тилаклар билдирдилар.  

Саҳналаштирилган бадиий дастур ва байрам шодиёнаси тадбирлари унинг иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.