Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2023 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини мавсумга шайлиги юзасидан семинар бўлиб ўтди
2022-12-28 21:38:52 119
Бугун Ўзбекистон туманида 2023 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида катнашадиган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини мавсумга шайлиги юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
"Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли “Қудаш” пахта қабул қилиш масканида ташкилланган семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва нуронийлар иштирок этди.
Дастлаб, Қуръон тиловат қилиниб, давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, келгуси йил ҳосилига барака сўралиб дуойи хайрлар қилинди.
Янги мавсумга созланиб, шай ҳолатга келтирилган техникалар кўригида давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари тумандаги барча қишлоқ хўжалиги ходимларини, соҳа фидоийларини ўтиб бораётган йилда эришилган ютуқлар ва янги йил байрами билан самимий табриклади. Улкан зафарлар 2023 йилда ҳам бардавом бўлишига тилаклар билдирилди.
Қайд этилишича, туманда 2023 йил баҳорги дала ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 110 та чопиқ тракторлари, 26 та пуркагич (ОВХ), 38 та чигит экиш сеялкалари (шундан 14 таси юқори унумли), 410 дона тишли борана, 8 та лазерли ер текислагич, 24 та узун ва қисқа базали ер текислагичлар ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар таъмирланди.
Семинар иштирокчиларига 2023 йил вилоятимизда қишлоқ хўжалигига илмий ёндашув йили бўлиши таъкидланиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар, шунингдек, соҳадаги янгиликлар, амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар хусусида кенг маълумотлар берилди.
Тадбир якунида йил давомида самарали меҳнат қилган ва янги мавсумни ҳам уюшқоқлик билан ўтказишга бел боғлаган 120 нафардан зиёд механизаторлар ҳамда чилангарлар вилоят ҳокимининг топшириғига кўра муносиб рағбатлантирилди. Уларнинг ҳар бирига 2 млн. сўмдан пул мукофотлари, ун ва ёғ маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари топширилди.