Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 161 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик моҳир ҳунарманд Муҳаббатхон Ғофурова "Йил аёли" миллий танлови доирасида ўтказилган "Энг намунали тадбиркор" кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллади

×

 2022-12-28 19:52:58    75

PDF yuklash
Chop etish


Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида «Аёли эъзозланган юрт!» мавзуидаги маданий-маърифий тадбирлар мажмуаси бўлиб ўтди. Унинг доирасида "Йил аёли" миллий танлови, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг турли кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон тумани "Марҳаматхон устоз-шогирд" касб-ҳунарга ўқитиш маркази раҳбари Муҳаббатхон Ғофурова миллий танлов доирасида ташкилланган "Энг намунали тадбиркор» кўрик-танловида 1-ўринга муносиб кўрилди.

Туманнинг "Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Жаманжар қишлоғида узоқ йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган моҳир гиламдўз уста дарҳақиқат, шу кунгача кўплаб аёл-қизларнинг суюкли устозига айланиб улгурган. 

Таъкидланишича, касаначилик орқали иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлар ўртасида ўтказилган мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий ва республика босқичларида 195 нафар тадбиркорлардан 14 нафари якуний босқичда ғолиб ва совриндорликни қўлга киритишган.