Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил байрами арафасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича куч ва воситаларнинг шайлиги текширилди

×

 2022-12-28 12:09:06    144

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фуқаро муҳофазаси, ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган ташкилий қўмита эътибори байрам тадбирларини беталофат ва юқори даражада ўтказишга қаратилган.

Шу мақсадда байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган туман марказида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаpо муҳофазасига оид кўpгазмали ўқув-амалий машғулот ташкил этилди. 

Унда байрам тадбирларини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш чоралари фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда белгилаб олинди.

Саф кўриги давомида масъуллар томонидан ушбу тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад-байрам кунлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро муҳофазасини тўғри ва сифатли ташкил этишга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш эканлиги ҳақида таъкидланди. Йўналишга доир тегишли кўрсатма ва тавсиялар яна бир бор тушунтириб ўтилди.