Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Авғон” маҳалласидаги 32-умумтаълим мактаби инфратузилмаси ҳам яхшиланмоқда

×

 2022-12-27 19:08:11    141

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Авғон” маҳалласидаги 32-мактаб биноси бундан қарийб эллик йил аввал қурилган. Айни кунларда билим даргоҳида 400 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олишади. 

Сўнгги йилларда ўқувчилар сони ўсиб бориши оқибатида синф хоналар етишмовчилиги билан боғлиқ мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида шу кунларда мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Пудратчи ташкилот вакиллари томонидан таълим масканидаги бир неча йилдан буён таъмирталаб ҳолатга келиб қолган мавжуд эски бино қайтадан таъмирланиб, 4 та ўқув синфи ва 1 та маъмурият хонасини ташкил этиш ишлари бажарилмоқда. 

Қайд этилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида шунингдек, ўқув биносини иситиш ҳамда ёритиш тизимларини тўлиқ янгилаш, бино ички ва ташқи фасадини кўркам қиёфага келтириш каби юмушлар амалга оширилиб, ўқувчилар учун бошқа муносиб шарт-шароитлар ҳам яратилади. Мазкур ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 130 миллион сўм маблағ сарфланиши белгиланган.