Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !

 2022-12-24 16:29:52    129

PDF yuklash
Chop etish


Иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва  илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги балансидаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғини маъмурий биносини бузишга ўрнида ва бўш ер майдонида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган хусусий шерикка ижарага бериш бўйича танлов элон қилинади.

Ушбу давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш учун хуқуқий асос:

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 май кунги “Давлат хусусий-шерикчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 27 январ кунги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат хусусий- шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли ва 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2022 йил 24 декабрдаги 424-11-161-Q/22-сонли қарори.

Танлов тўғрисидаги эълон қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

1. Давлат шеригининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили:

Ўзбекистон туман ҳокимлиги, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман Яйпан шаҳри, Зиёкор кўчаси 98-уй. Тел: 73-539-21-21.

2. Объектнинг номи, жойлашган жойи, сони ва таснифи:

Ўзбекистон туман Яйпан шаҳар, Зиёкор кўчаси, туман марказида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги “Алишер Навоий” номли маданият ва истироҳат боғини 214.20 кв.м ер майдонидаги маъмурий биноси ва унга туташ 0.06 га, жами: 814.20 кв.м ер майдонида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган хусусий шерикка ижарага бериш.

3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари:

Ҳукуматнинг 2018 йил 17 августдаги 671-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандида номлари келтирилган фаолият турлари хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 27 январ кунги “Хизматлар сохасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори асосида энг мақбул таклифни танлаш.

4. Давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шакллари бўйича талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг минимал ҳажми: 7 (етти) миллиард сўм

5. Танловни ўтказиш санаси, вақти ва жойи:

2023 йил 3 феврал куни соат 1500 да туман ҳокимлигининг мажлислар зали.

6. Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати:

2023 йил 24 январ куни соат 1800 

Хусусий шерик танловида иштирок этиш учун давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

- ДХШ лойиҳасининг концепцияси; ( Изоҳ: ДХШ лойиҳасининг концепцияси — давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланадиган, ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ҳал этишга доир танловни асослаб берадиган, ушбу лойиҳанинг қийматини ва тавсифини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини, асосий тавсифномалари ва ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, жалб қилинадиган инвестицияларнинг қайтарилишини таъминлаш механизмларини ўз ичига олган ҳужжат

- Лойиҳани баҳолаш ҳужжати; (Изоҳ: лойиҳани баҳолаш ҳужжати — лойиҳанинг қийматини ва молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳажмини белгилаб берувчи ҳамда асосланган энг мақбул техник-технологик ва лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий қарорни қабул қилишни асословчи лойиҳа ҳужжат)

- Танловда иштирок этиш учун буюртнома тақдим этилган кундан бошлаб бир ой олдинги ҳолатга кўра, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

- Хусусий шерикнинг соф активлари, бошқа ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 25 фоиз миқдоридаги кафолати тўғрисида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи ахборот;

- “Алишер Навоий” номли маданият ва истироҳат боғини 214.20 кв.м ер майдонидаги маъмурий биноси ва унга туташ 0.06 га жами: 814.20 кв.м ер майдони бўйича хомаки лойиҳа таклифи;

- Амалга ошириладиган ишлар бўйича дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари.

Қўшимча маълумотлар:

1. Танловда қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулки ҳибсга олинган даъвогарнинг иштирок этишига йўл қўймайди;

2. Танлов комиссияси томонидан хусусий шерикнинг аризасини кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 миқдорида йиғим ундирилади ҳамда давлат шеригининг махсус банк ҳисоб рақамига ўтказилади.