Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 219 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-12-21 20:58:58    85

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ишлаб чиқилган дастурнинг жорий йилнинг ўтган 11 ойлиги давомида бажарилиш натижадорлиги тўғрисида;

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарори ҳамда 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сонли фармонлари ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар самарорлиги ҳақида;

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида тумандаги “Намуна” ва “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, шунингдек "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг жорий йилдаги иккинчи – кузги мавсумида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Туман ҳудудидаги кичик саноат зоналарининг фаолияти, ушбу масканларни янги ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарорининг тумандаги ижроси самарадорлиги ҳамда “Аёллар дафтари” тизими асосида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон тумани ҳудудидаги бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш ҳамда мавжуд кўчалар номларини тасдиқлаш бўйича туман ҳокими ҳузуридаги топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия хулосаларини тасдиқлаш;

Туман молия бўлими мудирининг туман маҳаллий бюджети ижросига доир ахбороти; 

Ўзбекистон тумани Халқ таълими бўлими мудирининг 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида халқ таълими соҳасида амалга оширилган ишлар, таълим масканлари иситиш тизимларини қишки мавсумда барқарор ишлашини таъминлаш чоралари юзасидан ахбороти;

Туманда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил рўёбга чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори асосида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди. 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.