Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Элчи маҳалласида электр таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланди
2022-12-21 11:22:42 148
Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон туманининг "Элчи" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш, келгусида истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб беришга қаратилган амалий ишлар бошланди.
Шу мақсадда маҳаллага режадаги 67 дона янги таянч устунлари тўлиқ етказиб келинди ва энергетиклар томонидан уларни белгиланган жойларга ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Қайд этилишича, 400 миллион сўмлик мазкур лойиҳа доирасида ҳудудга 160 кВАли янги трансформатор ҳам ўрнатилиб, 2 километрдан зиёд янги ҳаво тармоқлари тортиш ишлари кўзда тутилган. Амалий тадбирлар натижасида маҳалладаги мавжуд 358-сонли трансформатор юкини енгиллатиш ва аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондирилишига эришиш мақсад қилинган.