Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Умумтаълим мактабларидаги иситиш тизимларини яхшилаш чоралари кўрилмоқда
2022-12-16 08:51:53 123
Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларининг иситиш тизимини қишки мавсумда барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Манзилли дастурлар асосида қатор таълим масканларида иссиқлик тизимлари таъмирланиб, янги ва қўшимча иситиш қозонлари ўрнатилмоқда.
Туман халқ таълими бўлими мутасаддиларига кўра, иситиш тизимларидаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида айни мавсумда тумандаги 5, 13, 20, 21 ва 30-умумтаълим мактабларига янги тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шўрқишлоқ маҳалласида жойлашган 67-умумтаълим мактабида ҳам бу борада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 467 нафар ўқувчи таҳсил оладиган таълим масканидаги синф хоналарига 70 дан зиёд иситиш батареялари ҳамда янги қозонлар ўрнатилмоқда.
Тез орада ана шундай иситиш қозонлари 32 ва 33-мактабларга ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган.