Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўнга яқин маҳаллалар тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган, қиймати қарийб 21 миллиард сўмлик йирик лойиҳа фойдаланишга топширилди

×

 2022-12-12 10:57:34    133

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи” маҳалласидан “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қадар 21 километрга яқин масофада ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари якунига етказилиб, сув иншоати лойиҳаси фойдаланишга топширилди. 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олис қишлоқлардаги аҳолини тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан амалга оширилган мазкур йирик лойиҳанинг қурилиш ишлари 2021 йилда бошланиб, ўтган давр мобайнида катта ҳажмдаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 

Қиймати қарийб 21 млрд. сўмни ташкил этувчи лойиҳа пудратчи ташкилот-“Обихаёт-Б” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қуриб битказилди. 


Лойиҳа доирасида “Ўқчи” қишлоғида 2 та тик сув қудуғи қазилиб, янги трансформаторлар ўрнатилди, ҳар бирининг ҳажми 1000 м³ бўлган 2 та сув сақлагич (резервуар)лар қурилиб, замонавий жиҳозланган катта сув иншоати барпо этилди. "Ўқчи" маҳалласидан "Мевазор" маҳалласига қадар 21 километрга яқин масофада диаметрлари 315, 250 ва 200 мм.ли сув тармоғи тортилиб, "Нурсух" сув иншоатига уланди. 

Натижада тумандаги тоза ичимлик суви таъминоти оғир ҳудудлар ҳисобланган “Бўстон”, “Янгиҳаёт”, “Жонобод”, “Обод”, “Мевазор”, “Даханақақир”, “Каримобод”, “Шўрсув” ва "Қайқуобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Дўстларобод қишлоғи каби ҳудудларда мазкур муаммони ижобий ҳал этиш имконияти яратилди. Шунингдек, айни лойиҳа доирасида “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган саноат зоналари ва корхоналарини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ҳам амалий ишлар давом этмоқда.  

Лойиҳани фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокимлиги, "Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" УК Фарғона вилояти худудий бошқармаси масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, қурилиш-пудратчи ташкилот ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

- Ушбу йирик ва хайрли тадбир ҳақиқатда жуда кўпчилик аҳолимиз учун манфаатли бўлди. “Ўқчи” маҳалласидан бизнинг қишлоғимизгача бўлган масофа 20 чақиримдан зиёдни ташкил этади. Яшаш ҳудудимизга сув етиб борди, ичиб кўрдик, жуда ширин сув экан. Қишлоқларимизнинг барча ёшу-қариси президентимиздан мамнун, - дейди Дўстларобод қишлоғи фаоли Мирзохиджон Аҳмаджонов.