Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 16-мактабда ҳам қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланди

×

 2022-12-05 14:56:12    121

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 25 октябрь куни имзолаган қарори билан, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилган эди. Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 9 та лойиҳага 9 млрд. 539 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Ана шу лойиҳалардан бири Қирқкетмон маҳалласидаги 16-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ. 

Айни кунларда таълим масканида лойиҳа доирасидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланган.

1978 йилда қурилган мактабнинг ўқув биноларидаги мавжуд эски эшик ва ромларни тўлиқ янгисига алиштириш, бинонинг ташқи фасад қисмини кўркам қиёфага келтириш ҳамда ўқувчи ёшларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча 2 та синф хоналарини ташкил этиш ишларига киришилди. Бунинг учун бюджетдан 900 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган. 

Айни вақтда таълим даргоҳида 950 нафардан ортиқ ўқувчи ёшларга 78 нафар устоз-педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.