Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Конституция - кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамиятига ўтишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

×

 2022-12-03 11:37:10    135

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай давлатнинг бош қонуни Конституция ҳисобланиб, мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Конституциямизда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилган, барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар унинг негизида қабул қилинади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг, “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамиятига ўтиш"нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат хокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, тарихий ва бой маданий меросимиз тикланди. Бир сўз билан айтганда, миллий тикланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимламоқдамиз. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари фаолияти учун мустаҳкам қонуний базага асос солди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари» деб номланган 10-боби муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳаётдаги рўёби, уни ишончли амалга оширилиши мураккаб жараён ҳисобланади. Истиқлолнинг асл моҳияти - инсонни ва унинг ҳаётини улуғлашдир. Бош Қомусимизнинг 13- моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний қадриятларга асосланиши, инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги қатъий белгилаб қўйилган. 22-моддасида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиши ва уларга ҳомийлик кўрсатиши, 23-моддасида республика ҳудудида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳимояланиши кафолатлаб қўйилди. 32-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади" деб белгилаб қўйилди. Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари қаторида қайд этилган ушбу норма бугун ҳаётда ўз ўрнини топганлигини барчамиз кўриб турибмиз.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишлаб чиқаётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси