Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги яна бир мактабгача таълим ташкилоти обод ва кўркам қиёфа касб этди

×

 2022-12-02 21:08:50    54

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бугунги ташкилланган тадбирда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, мактабгача таълим бўлими масъуллари, мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар иштирок этди. 

Тадбирда таъкидланганидек, туманда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.


1973 йилда қурилган ушбу муассасада шу кунга қадар 4 та гуруҳда 100 нафар бола таълим ва тарбия олаётган эди.

402 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига мавжуд бинолар, айвончалар ва гуруҳлар хоналари жорий таъмирланиб, замонавий жиҳозланди ва кўркам қиёфа касб этди. 

Олиб борилган бунёдкорлик-таъмирлаш ишлари натижасида муассасада яна 2 та гуруҳ ташкил этиш ҳамда жами 180 нафар болаларни қамраб олиш имконияти ҳам яратилди.

Шу куни меҳмонлар мактабгача таълим масканида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.