Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида Президент қарори ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди
2022-11-30 10:57:00 153
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Йўл инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги қоидабузарликларнинг барвақт профилактикасига йўналтирилган самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган Жамоатчилик эшитувида вилоят ИИБ ЙХҲБ мутасаддилари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, йўл қатновида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Эшитувда тумандаги мактаблар яқинида кўчма светофорлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакларидаги ноқонуний қурилган қурилмаларни кўчириш бўйича аниқ таклифлар берилди. Ушбу таклифлар Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилиши белгиланди.