Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН НИМА?

×

 2022-11-30 09:53:50    477

PDF yuklash
Chop etish


Давлат ва жамият хаётида қонунлар ўзининг муҳим ўрни ва аҳамиятига эга.

ҚОНУН (ҳуқуқ соҳасида) - инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситаси. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган ҳужжатидир. Қонун давлат ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил қилади, давлатнинг бошқа ҳамма органларининг норматив актларига нисбатан энг катта юридик кучга эга бўлади. Қонун учун уни қабул қилишнинг алоҳида тартиби. бир неча босқичдан иборат махсус қонун чиқариш жараёни хосдир. Бу босқичлар қонунчилик ташаббуси, қонун лойиҳасининг муҳокама қилиниши, Қонуннинг қабул қилиниши ва унинг эълон қилинишидан иборат. Қонунлар ўзида мужассамлашган нормаг ларнинг моҳияти бўйича конституциявий. тўғридан-тўғри конституция талаблари асосила қабул қилинадиган (органик) ва оддий Қонун ларга бўлинади. Оддий Қонунлар, ўз навбатида, кодифи-кация қилинган ва жорий Қонун ларга бўлинади. Федератив давлатларда Қонунлар, шунингдек, федерал ва федерация субъектлари Қонунларига ажратилади. Қонун ларнинг алоҳида тоифасини фавқулодда Қонунлар ташкил этади.

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН эса — бир қанча мамлакатларда конституциявий ҳуқуқнинг асосий манбаларидан бири. Баъзи мамлакатлар (аҳолиси француз тилида сўзлашувчи мамлакатлар, шунингдек, Руминия ва б.)да — бу конституцияга ўзгартириш киритувчи қонун, бошқа мамлакатлар (масалан, Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қозоғистон) да Конституциявий қонун конституцияда кўзда тутилган масалалар бўйича қабул қилинадиган қонундир. Конституциявий қонунлар сирасига, аввало, конституция киради ва ўз юридик мақомига кўра, улар орасида энг юқори ўринни эгаллайди.

Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» қонун (1991 й. 29 декабрда умумхалқ референдуми билан тасдиқланган), «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида» қонун (1993 й. 28 декабрь.), «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташқил этилишининг асосий принциплари тўгрисида» қонун (2002 й. 4 апрель.) Конституциявий қонунлар ҳисобланади.

Конституциявий қонунлар 2 гуруҳга бўлинади:

1) конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритадиган Конституциявий қонунлар;

2) Конституциянинг муайян меъёрлари мазмунини кенгроқ очиб берадиган ва аниқлаштирадиган, хусусан, муҳим давлат муассасалари ҳамда органлари, мас, муайян давлат парламенти, ҳукумати, инсон ҳуқуклари бўйича парламент вакили (омбудсман), референдум, судлар ва суд тизими ва б. давлат органлари тўғрисидаги Конституциявий қонун лар. Конституциявий қонун ларнинг олий юридик мақомга эга бўлишини белгиловчи омиллар: I) улар тартибга солиб турадиган муносабатлар ёки давлат органлари фаолияти жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши керак;

3) уларни қабул қилишнинг алоҳида, қатъий белгилаб қўйилган тартиби ишлаб чиқилган бўлиши зарур; масалан, оддий қонунларни қабул қилиш учун парламент аъзоларининг оддий кўпчилик овози кифоя қилса, Конституциявий қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун депутатларнинг камида 2/3 қисми ёқлаб овоз бериши талаб этилади. Баъзи давлатларда (масалан, Россия Федерациясида) Конституциявий қонунларни қабул этиш учун парламент юқори палатасида депутатларнинг камида 3/4 қисми ёклаб овоз бериши ҳамда Президентнинг вето ҳуқуқи татбиқ қилинмаслиги керак.

С.Хурсанов

Ўзбекистон туман адлия бўлими ЮХКМ бошюристконсульти