Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2022-11-29 17:15:48 143
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартиби киритилган дастлабки масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ишлаб чиқилган дастурнинг жорий йилнинг ўтган 10 ойлиги давомидаги бажарилиши тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хайрулло Алижоновнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, сессия ишида давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 25 октябр куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси борасида туманда амалга оширилаётган ишлар;
Ўзбекистон тумани Адлия бўлими бошлиғининг туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати (2022 йилнинг 3-чораги якуни ҳолатига) тўғрисидаги ахбороти;
Туман мактабгача таълим бўлими томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар ҳақида бўлим мудири Вохиджон Мамажоновнинг ҳисоботи;
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида бажарилган ишлар юзасидан бирлашма бошлиғи Хамдамжон Қурбоновнинг ҳисоботи;
Туман молия бўлими мудирининг жорий йилнинг ўтган даври учун маҳаллий бюджет ижросини таъминланиши ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан савол, аниқ таклиф ва мулоҳазалар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар жавоблар қайтаришди.
Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.