Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббуснинг натижаси: қишлоқдаги 3 минг 400 метр ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

×

 2022-11-29 09:32:32    145

PDF yuklash
Chop etish


Икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.

Ўзбекистон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 

Тумандаги "Қушқўноқ" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилги иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 

Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифга 10 минг 517 та овоз берилиб, мазкур ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 100 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 

Айни кунларда маҳалладаги “Хумор-Ғирри”, “Гузар”, “Қўрғонча”, “Боғ”, “Булоқбоши” ва “Чинор” каби кўчаларнинг 3 минг 400 метр ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалла ички йўлларини ана шундай соз ва равон ҳолатга келтириш ишлари пудратчи ташкилот-“Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилмоқда.