Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” - имкониятлар самараси: Нурсух маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида бунёкорлик-ободонлаштириш ишлари авжида

×

 2022-11-28 14:40:38    99

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси 2-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган таклифлар орасида Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалласида жойлашган 2-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси ҳам мавжуд.

Айни кунларда таълим масканида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг учун бюджетдан салкам 1 млрд. сўм маблағ сарфланиши белгиланган.

Таъкидланишича, лойиҳа доирасида мактабдаги бошланғич синфлари жойлашган ўқув биноси, спорт зал ҳамда яна 2 та асосий ўқув биносидаги мавжуд 130 дан зиёд эски дераза ва ромлар ҳамда 50 дан ортиқ эшиклар янги ва замонавийсига алиштиришга киришилди. 

Мактабдаги волейбол майдончаси ва югуриш йўлаклари таъмирланиб, 480 кв. метрдан зиёд цемент-қоплама ётқизилмоқда. 

Шунингдек, пудратчи ташкилот қурувчилари мактабнинг олди қисми фасадини кўркам қиёфага келтириш, 1-асосий ўқув биноси ички йўлагининг пол қисмини тўлиқ янгилаш, билим даргоҳига янги дарвоза қуриш ва яна бир қатор бунёдкорлик ишларини бажаришлари кўзда тутилган.  

Режадаги бунёдкорлик ишлари тўлиқ якунига етиши билан, таълим маскани кўркам тус олиб, бу ерда таҳсил олувчи 1200 нафарга яқин ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратилади.