Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ер ҳайдасанг куз ҳайда...
2022-11-26 11:29:12 170
Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.
Шу боис айни кунларда Ўзбекистон туманида кузги шудгорлаш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилиб, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Туманда 2023 йил ҳосили учун 6 минг 361 гектар ер майдонида (шундан 4 минг 400 гектар пахта майдонлари) кузги шудгорлаш ишлари қизғин паллага кирган. Қайси ҳудудга қараманг, ер билан тиллашаётган миришкор фермер, кластер корхонаси ёки деҳқон хўжалиги раҳбари бўлсин кузги шудгорлаш ишларини маромига етказиб, сифатли ташкил этишга алоҳида аҳамият беряпти.
Бунинг учун 9 та отряд ташкил этилган бўлиб, 28 та юқори унумли ҳайдов тракторларининг жойларда 2 навбат (смена)да тизимли иш ташкиллаштириши учун барча шароитлар яратилган.
Отрядларга бириктирилган механизаторларнинг тунги шудгор ишларини ҳам самарали ташкил қилишлари учун қулай шароитлар, хусусан, кўчма дам олиш хоналари, иссиқ овқатлар ташкилланган. Илғор механизаторлар меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантириб борилмоқда.