Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент ишларида оилаларнинг яраштирилиши муҳим жараён!
2022-11-26 10:05:08 136
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш” мавзусида 01.03.2022 йилда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тизимли ишлар ташкил қилиб келинмоқда.
Хусусан, Бюро директори томонидан Бюро органларида жорий йилнинг 17-24 ноябрь кунлари “Долзарб алимент ҳафталиги” деб эълон қилинган.
Бунда, жамиятимиз учун муҳим ҳисобланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш, Бюро органлари олдидаги долзарб вазифа бўлган алимент ундирувлари йўналишида мавжуд алимент қарздорликларни “давлат ижрочиси-туман-вилоят” кесимида ундирилишини таъминлаш, энг кўп мурожаат қилаётган фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш, Бюронинг марказий аппарати томонидан таҳлил асосида юборилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, амалга оширилган ишлар юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш белгилаб берилган.
Шунга кўра, Бюронинг марказий аппарати ҳамда Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Алимент ундируви долзарб 10 кунлиги” тадбирлари доирасида 24.11.2022 йил куни Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан Қўқон шаҳридаги “Хамза номидаги Мусиқали драма театри”да фуқароларнинг оммавий сайёр қабули ва “Меҳнат ярмакаси” ташкил этилди.
Ўтказилган тадбир давомида, алимент тўлаш мажбуриятини олган қарздорлар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 19 та ажрашган оилалар яраштирилиб, 26 нафар вояга етмаган фарзандлар оила бағрига қайтарилишига эришилди.
Шу билан бирга тадбирларда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилиб, меҳнат ярмаркаларида 21 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди.
Шунингдек, 115 та ижро ҳужжатлари бўйича 193,2 млн. сўм алимент пуллари ундирилишига эришилди.
Мисол учун, алимент тўловчи қарздор Ш.Азамовдан ундирувчи З.Азамова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 43,0 млн. сўм алимент қарздорлиги ҳисобидан 30 млн. сўм тилхат асосида хамда қолган 13 млн. сўми ундирувчининг пластик картасига ўтказилиб, 43 млн. сўм қарздорлик тўлиқ бартараф этилди.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими