Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда
2022-11-25 15:35:24 133
Ўзбекистон туманида ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ўқувчилар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу мавзудаги маънавий-маърифий тадбирлар тумандаги 1 ва 2-сонли касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари иштирокида ташкилланди.
Туман ҳокимлиги, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари, бошланғич профессионал таълим муассасалари устоз мураббийлар ҳамда ўқувчилари қатнашган тадбирларларда мутасаддилар ва маънавият тарғиботчилари томонидан ёшларни мустақил фикрлаш, маънавиятли, миллий қадриятларга содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр-бардошли бўлиш, ошкора ва пинҳона кўринишдаги турли маънавий таҳдидларга доим тайёр туриш, замон билан баробар қадам ташлаш ҳақида маърузалар қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида мавзуга доир "Сохта даъволар" номли видеоролик намойиш этилди.
Шу мазмундаги учрашув ва очиқ мулоқотлар тумандаги таълим муассасаларида кенг давом этиши белгиланган.