Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги кичик саноат зоналари янги ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланмоқда
2022-11-24 19:25:53 161
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 июн кунги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-271-сонли қарорига мувофиқ шу йил якунига қадар тумандаги 3 та ҳудудда жойлашган кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга республика бюджети ҳамда ҳудудий тармоқларга ажратилаётган бюджет ссудаси маблағларидан 33 млрд. 312 млн. сўм йўналтирилиши белгиланган.
Қарор ижроси доирасида айни кунларда тумандаги “Ёшлар”, “Мингтут” ва “Шўрсув” кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқларини тортиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Хусусан, шу кунларда “Мингтут” ва “Ёшлар” кичик саноат зоналарида 140 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, электр узатиш тармоқлари қуриш, сув таъминотини яхшилаш мақсадида эса янги сув қудуғини қазиш-бурғулаш ишлари бажарилмоқда. Қайд этилишича, айни ҳудудда катта сув иншоати барпо этилиб, ҳажми 250 м³ дан бўлган 2 та сув сақлагич (резервуар) ташкил этилади.
“Ёшлар” кичик саноат зонаси учун 1,5 км табиий газ тармоғи тармоғини тортиш, 3,5 км масофада эса оқова сув тармоғини қуриш ишларининг якуний жараёнлари амалга оширилмоқда.
Худди шунингдек, “Шўрсув” кичик саноат зонасини ҳам сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги тармоқ қуриш ишлари бажарилмоқда. Шу мақсадда масканга 35 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 1,5 км масофада 10 кВт ҳаво электр узатиш тармоғи тортилди. Эндиликда, айни кичик саноат зонасига 2 та янги трансформатор ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган.
Пудратчи қурувчилар Шўрсувда 1 км. табиий газ тармоғини тортиш, мавжуд сув иншоатини қайта реконструкция қилиб, сув узатиш насосини ўрнатиш ишларини бажаришмоқда.