Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қинғир ишнинг қийиғи

×

 2022-11-24 10:52:31    137

PDF yuklash
Chop etish


Э.С. 2022 йил апрель ойининг ўрталарида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, жабрланувчи  А.Н.нинг Ўзбекистон тумани Қайнар МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган яшаш хонадонга том орқали ошиб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадон хожатхонасида турган нархи 800.000 сўмлик бир дона электрон лазер ва бир дона нархи 1.000.000 сўмлик пайвандлагични яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Шундан сўнг Э.С. 2022 йил 20 май куни соат 22:30 ларда А.Н.нинг яшаш хонадонига аввалги каби товуқхона томи орқали ошиб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадон хожатхонасида турган умумий нархи 4.200.000 сўмлик икки дона катта одбойник перфаратор, бир дона нархи 500.000 сўмлик кичкина перфератор, нархи 150.000 сўмлик бир дона сантехника пайвандлагичини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.   Олиб борилган суриштирув ишлари давомида Э.С.дан икки дона перфаратор (бетон тешгич) ашёвий далил тариқасида олиниб, А.И.га тилхат орқали қайтарилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи Э.С.нинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, гарчанд суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада, унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди. Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган Э.С. афсуски қилмишини кеч англаб етди.

Ёшликда билим ўрганиб, тафаккурини бойитиш ва келгусида оиласини ҳалол ризқ билан боқиш, фарзандларига гўзал тарбия бериш кафолатидир. Бежиз айтилмаган, ёшликда олинган билим-тошга ўйилган нақшдир.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси