Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Хотамтой" маҳалласининг ободликка юз тутаётган манзиллари

×

 2022-11-23 10:30:23    140

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.

2680 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалланинг ҳудуд, кўча ва масканлари бўйлаб кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда Хотамтой ва Қозиқузот қишлоқларига 25 ҳамда 50 кубометр сиғимли 2 та янги ичимлик суви минораси ўрнатилди. Йиғин аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар 12 километрдан зиёд тармоқ тортилиб, қурилиш-монтаж ишларининг якуний жараёнлари амалга оширилмоқда.

Маҳалланинг “Бахт”, “Омад” ва “Тинчлик” каби кўчалари ички йўллари 1,2 км.га яқин асфальтланиб, 2,2 км.дан зиёд қисмида цемент-бетон қопламали йўллар қурилди. 

Айни кунларда маҳалланинг “Бахт” кўчаси бўйлаб 1,8 километр масофада шағаллаштириш ишлари бажарилмоқда.

Дастур доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган амалий тадбирлар маҳаллада жадаллик билан давом эттирилмоқда.