Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми ҳам оловқалб ёшларни яна бир бор бирлаштирди

×

 2022-11-21 21:06:01    53

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг сентябр ойи старт олган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида Ўзбекистон тумани ёшлари фаол иштирок этишмоқда.

5 та ёш тоифаси бўйича бўйича ташкилланган спорт мусобақалари, танлов ва фестивалларнинг маҳалла, сектор ва туман босқичларига 35 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. 

Беш босқичли олимпиаданинг вилоят босқичи мусобақаларида ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказган иқтидорли ва зукко ёшларимиз салмоқли натижаларни қўлга киритишди. 

Кўл Элаш, Дўстлик, Қулибек, Мевазор ва Ражабгарди маҳаллалари вакиллари эса спортнинг шашка, стритбол, енгил атлетика ва миллий кураш турлари бўйича Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

Бугун айни олимпиаданинг 16-30 ёш тоифаси бўйича туман босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида ана шу маълумот ва рақамлар мамнуният билан тилга олинди. 

“Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкилланган тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари жам бўлдилар. 

Маросимда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мазкур ташаббус кўплаб ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириб, китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар ҳамда спорт йўналишларида ўз иқтидорларини намойиш этишга кенг имконият яратиб берганини таъкидлашди. Йигит-қизларнинг эришган натижалари учун қутловлар билдирилиб, келгуси мусобақалар, ўқиш ва ишларида омадлар тиланди. 

Шу куни спортнинг 9 та тури бўйича мусобақалар, “Ёш китобхон”, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги”, “Ёшлар рақс фестивали”, “Қувноқлар ва зукколар” каби танловларнинг туман босқичида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган 300 нафарга яқин ёшлар муносиб эътироф этилди. 

Уларга ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли даражадаги диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.