Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи мусобақаларида ғолиб бўлган 100 нафардан зиёд 10-15 ёшли ўғил-қизлар тақдирланди

×

 2022-11-18 10:22:52    78

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасидаги турли спорт мусобақалари ва маданий-маърифий танловларда туман ёшлари фаол иштирок этишди. 

Хусусан мусобақаларнинг туман босқичида 10-15 ёш тоифаси бўйича маҳаллалар ўғил қизлари қизиқарли ва муросасиз баҳсларда ўзаро беллашиб, турли йўналишларда ўзларининг иқтидорларини намойиш этишди.


Кеча туман маданият бўлими залида ана шу зукко ва эпчил ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими, спортни ривожлантириш бўлимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этиб, ёшларга самимий тилак ва қутловларини билдиришди. 


Спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика, мини футбол ва арқон тортиш каби турлари, “Ёш китобхон”, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги”, “Ёшлар рақс фестивали” каби танловларнинг туман босқичи ғолиб ва совриндорларига диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.