Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида мониторинг ўтказди
2022-11-18 09:07:23 147
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини ўтказди.
Мониторинг давомида ушбу масканда яшовчилар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти, даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат аҳволи ўрганилди.
Маълум бўлишича, “Мурувват уйи”да жами 360 нафар бемор аёлларга меҳр-мурруват кўрсатилади. Мурувват уйида беморлар икки гуруҳга бўлинади ва 6 та бўлимда 60 нафардан, жами 360 нафар ногиронлиги бўлган беморлар яшаб, даволаниб келмоқда. Беморларга жами 195 нафар ходимлар, яьни 15 та врач, 54 та ҳамшира ва 126 та кичик ҳамшира (санитарка) лар хизмат кўрсатади.
Муассаса бўлим ва хоналари кўздан кечирилди. Даволанаётган беморлар билан оммавий ва яккама-якка учрашиб, суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, мониторинг жараёнида яшовчиларнинг шахсига оид ҳужжатлари ҳам ўрганиб чиқилиб, баъзи беморларнинг айни ҳужжатлари билан боғлиқ камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Шу боисдан, тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мазкур яшовчиларнинг шахсига оид ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига даъво ариза киритиш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Яшовчилар “Мурувват уйи”да ходимлар томонидан уларга яхши муомалада бўлинаётгани, овқатланиш ва яшаш шароитларидан ҳеч қандай эътироз йўқлигини билдиришди.
“Мурувват уйи”даги ошхона кўздан кечирилганда белгиланган таомномалар асосида беморларга таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда берилаётганлиги маълум бўлди.
Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган баъзи камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Алишер Камилов
Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий вакили