Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда
2022-11-17 11:38:48 154
“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Ўзбекистон туманида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Қайд этилишича, туманда умргузаронлик қилаётган 92 нафар фронт орти меҳнат фахрийларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмдан бир марталик пул мукофоти ажратилган.
- Тадбир доирасидаги хонадонларга йўқловимизда нуронийларимиз ҳолидан хабар олиб, уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари, турли соҳалардаги шонли ва машаққатли меҳнатлари барчага ибрат мактаби бўлишлигини айтиб ўтмоқдамиз. Ҳар бирларига эҳтиром кўрсатиб, пул мукофотларини ўз эгаларига топширмоқдамиз, дейди туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова.
Йўқловдан кўнгли кўтарилган хонадон эгалари ҳам бундай эътибор учун миннатдорчилик билдириб, Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очмоқдалар.
- Ноябр ойида кўпайган ана шундай эзгу тадбирларимиз келгусида ҳам давом этади. Мақсадимиз кексаларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни рози қилишдан иборат, дейди Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими раиси Нўмонжон Кенжаев.