Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ёшлар баланси янгидан шакллантирилади
2022-11-11 21:53:18 515
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан 2023 йилга мўлжалланган “йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон тумани маҳаллаларида қайта хатлов жараёнлари бошланмоқда. Шу муносабат билан ёшлар балансини тўлиқ шакллантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва аниқ ечим белгилаб олишга қаратилган тадбирлар режаси масъуллар иштирокида секторлар кесимидаги амалий семинарларда муҳокама этилмоқда.
Ана шундай семинарларнинг дастлабкиси, бугун 1-сектор ҳудудида бўлиб ўтди. Унда секторлар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла бошқарувида "масъул бешлик" ходимлари қатнашдилар.
Семинарда хатлов жараёнларини олиб боришда эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар юзасидан услубий-ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Таъкидланишича, янгидан ташкил этиладиган хатлов орқали маҳалладаги ёшлар етакчиси ёшларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни "дафтар"га киритиш ва аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига кўра, маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 20 турдаги ёрдам ва имтиёзлар берилади.
Қайта хатлов жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган ана шундай амалий семинарлар қолган секторларда ҳам ўтказилиши белгиланган.