Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 117 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул - аҳоли билан очиқ ва фаол мулоқот

×

 2022-11-11 20:57:37    57

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг уй-жой олиш, турар жойини таъмирлаш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлигини тиклаш ва моддий ёрдам каби масалаларга оид 10 дан зиёд мурожаатлари ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар, муддат ва масъуллар бириктирилди.

Шу куни туман раҳбари ҳудуд ёшлари билан ҳам учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.