Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 138 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик нуронийлар бир пиёла чой устида гурунглашди

×

 2022-11-11 20:02:46    174

PDF yuklash
Chop etish


“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Ўзбекистон туманида истиқомат қилаётган нуронийлар учун саёҳатлар ташкил этиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Кексаларни эъзозлаш тадбирларининг давоми сифатида бугун тумандаги “Роҳат” тантаналар мажмуасида тўкин дастурхон ёзилиб, бир пиёла чой устида самимий суҳбат уюштирилди. Тадбирга туманнинг барча маҳаллаларидан "Кексалар маслаҳат гуруҳи" вакиллари, нуронийлар таклиф этилди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, туман “Нуроний” жамғармаси мутасаддилари иштирок этиб, кекса авлод вакилларига эзгу тилакларини билдирди.

Пиру-бадавлатларга иззат-икром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди. Мумтоз куй-қўшиқлар, қадрдон оҳанглар даврага янада файз бахш этди.