Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани пахтакорлари зафар маррасини забт этдилар

×

 2022-11-11 14:44:17    54

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ хўжалигида, хусусан, пилла, ғалла ва пахтачиликда ўзига хос тажриба мактаби ярата олган Ўзбекистон тумани деҳқонлари пахта етиштириш шартномавий режасини бажардилар.

Жорий йил ҳосили учун тумандаги 157 та фермер хўжаликларининг 4 минг 650 гектар майдонида ғўза парвариш қилиниб, якунда "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери омборларига жами 16 минг 170 тоннадан зиёд пахта ҳосили топширилди.

Етиштирилган хом ашёни ўз муддатида сифатли йиғиштириб олиш мақсадида шакллантирилган 100 та терим отряди, уларга бириктирилган ўн мингдан зиёд фермер хўжалик аъзолари, кўнгилли теримчилар ва кўплаб фидоийлар улкан хирмонни уюшда шижоат ҳамда меҳнатсеварлик фазилатларини яна бир бор намоён этишди.

Режа бажарилган бўлсада, далаларда ҳали ҳосил бор. Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган “оқ олтин”ни нобуд қилмай йиғиб олиш, хирмонни янада юксалишига эришиш ва муносиб даромад кўриш миришкорларнинг навбатдаги кўзлаган маррасидир.

Меҳнат зафарингиз муборак, азиз пахтакорлар!