Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Долзарб 40 кунлик”да Ўзбекистон туманидаги фермер хўжаликлари дала майдонларига тут кўчатлари экилмоқда

×

 2022-11-10 21:46:50    69

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бутун мамлакатимизда бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам яшил маконлар кенг қулоч ёзмоқда. 

Хусусан, тумандаги фермер хўжаликлари дала майдонлари четларида тутзорлар барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун Олмазор маҳалласида жойлашган “Истиқлол саҳовати” фермер хўжалигида ташкил этилган амалий семинар ҳам ана шу эзгу лойиҳанинг мантиқий давоми бўлди.

Фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ҳамда “Яйпан агропилла” МЧЖ ходимлари жам бўлган семинарда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов иштирок этди.

Семинарда “Яйпан агропилла” МЧЖ томонидан фермер хўжаликларига етказиб берилаётган тут кўчатлари ва уларни ўз муддатида ерларга қадаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳақида сўз борди. Соҳа илғорлари ва мутахассислар томонидан экинзорлар атрофида тут кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. 

Қайд этилишича, шу кунгача туман миришкорлари томонидан 3,5 минг тупдан зиёд тут кўчатлари экилиб, жараён уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Тадбир иштирокчилари томонидан шу куни ҳам фермер дала майдонлари четига яхши ниятда 750 туп тут кўчатлари экилди.