Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан маҳаллани асфальт қилиб берди

×

 2022-11-10 17:36:07    55

PDF yuklash
Chop etish


Саҳоват-халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир. Ҳудудлардаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнида фаол бўлиб, ташаббускорлиги билан маҳаллалар ободлигига ҳисса қўшаётган саҳоватпеша инсонларнинг эзгу амаллари эса ибратга лойиқ.

Ўзбекистон туманилик ана шундай ташаббускор тадбиркорлардан бири, оилавий корхона раҳбари жамғариб борган маблағи ҳисобидан ўзи истиқомат қиладиган “Эски Яйпан” МФЙ ҳудудидаги “Ватан” кўчасига асфальт ётқизилишига ҳомийлик қилди.

Асосан янги хўжаликлар кўчиб ўтган ушбу манзилнинг 2 минг кв.метр қисми асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилиши кўпчиликнинг узоғини яқин қилиб, мушкулига ечим бўлди. 

Ўтган сентябр ойида айни кўчанинг 400 метрли яна бир қисмида манзилли дастур асосида цемент-бетон қопламали ички йўл қурилган эди.