Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанлик 54 ёшли спортчи навбатдаги халқаро югуриш марафонида ҳам юқори натижани қайд этди

×

 2022-11-09 16:21:10    159

PDF yuklash
Chop etish


5−6 ноябрь кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрида тўртинчи “Samarkand marathon” халқаро хайрия марафони бўлиб ўтди.

Марафонда 40 га яқин давлатдан 3300 дан зиёд иштирокчилар қаторида Ўзбекистон туманилик Ғайратжон Махмудов ҳам мувафаққиятли иштирок этди. 50-54 ёшли эркаклар ўртасида 21,1 километр масофага ўтказилган баҳсларда 1 соат 47 минут 42 дақиқа натижа билан 4-ўринни эгаллади. 

Эътиборли жиҳати, Ғайратжон Махмудов 42 йилдан буён мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келади.

1996 йилнинг 16-26 октябрь кунлари Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган супермарафон, 2019-2022 йиллар давомида Тошкент, Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида ўтказилган “Наврўз” халқаро ярим марафони, “Samarkand Half Marathon”, II, III, IV-Тошкент халқаро марафонлари, “Save Aral – 2022” югуриш марафонларида қатор соврин ва медалларни қўлга киритган.

1992-1998 йилларда Яйпаннинг “Меҳнат” жамоаси ҳимоя чизиғида тўп сурган собиқ футболчи, айни кунда Ўзбекистон тумани шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви архивариуси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

- Ҳаётимни спортсиз тасаввур қилолмайман. Ишдан бўш вақтим бўлди дегунча, югуриш билан шуғулланаман. Бир кунда 15 чақирим масофагача югуриб чиқиш - кундалик севимли машғулотимга айланган. Доимо руҳан тетик, жисмонан соғлом бўлиш учун спорт билан шуғулланиш керак”, - дейди Ғайратжон Махмудов.