Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Умумтаълим мактаблари яшиликка бурканмоқда
2022-11-08 19:22:00 141
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган эзгу анъана – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари Ўзбекистон туманида уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган тумандаги барча умумтаълим мактабларида ҳам дарахт экиб, боғ яратиш ишлари қизғин ташкилланмоқда.
Таълим фидоийлари ва ишчи-ходимлар томонидан мактаблар ҳудудида яшил майдонлар барпо этилиб, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилмоқда.
Таъкидланишича, дарахт экиш акциясига таълим тизими ходимлари билан биргаликда ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Туман халқ таълими бўлими масъулларининг маълум қилишича, дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида шу кунгача барча умумтаълим мактабларида 9 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт, гул кўчатлари ҳамда қаламчалар экилган.
Акция доирасидаги хайрли ишлар таълим масканларида давом этмоқда.