Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ишсиз аёллар касаначиликка ўқитилмоқда
2022-11-05 11:33:11 173
Ўзбекистон туманида ишсиз аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, улар касаначиликка ўқитилмоқда.
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, касаначиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича “Фарғона тажрибаси”ни оммалаштириш, “Фарғона тажрибаси” бўйича касаначилик фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этиш белгиланган.
Шу асосда бугунги кунгача туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида 45 нафар касаначиликка қизиқиши бор аёллар ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди.
Таъкидланишича, мазкур опа-сингилларнинг аксарияти “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган.
Касаначилик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати ва қизиқиши бор хотин-қизлар иштирокидаги ўқув курслари секторлар кесимида давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 октябрдаги "Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан айни йўналишда қатор имтиёзлар белгиланган.