Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар ички йўллари таъмирланмоқда
2022-11-03 15:51:33 141
Ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш, ҳудудларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги қатор маҳаллалар ички кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Секторлар ишчи гуруҳлари, мутасадди идоралар ҳамда йўл қурилиши ташкилоти саъйи-ҳаракатлари билан ташкилланаётган тадбирлар ҳудудларда жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, айни кунларда Қайнарбулоқнинг 800 метр, Тинчлик маҳалласининг 2 км, Дарвешободнинг 1 км, ва Хайдаробод маҳалласининг 1 км масофадаги ички кўчаларига махсус транспортлар ёрдамида шағал етказилиб, тўшалмоқда.
Таъкидланишича, шу кунларда Элчи, Авғон, Бўстон ва бошқа маҳаллалар ички кўчалари ҳам шу йўсинда таъмирланиши белгиланган.