Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Дўстлик” маҳалласида электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда
2022-11-03 15:47:08 145
Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари манзилли амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан жойларда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Жумладан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида ҳудудга 25 та янги электр таянч устунлари олиб келинди. Айни кунларда маҳалла ҳудудида янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Таъкидланишича, таянч устунлари тўлиқ ўрнатилиши билан 10 ва 0,4 кВли ҳаво тармоқлари ҳам тортилиб, маҳалладаги 105-сонли 160 кВАли трансформатор пункти юкламаси енгиллатилади.