Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Бегободда янги тиббиёт маскани қурилади

×

 2022-11-01 23:22:59    146

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг қарори билан 2022 йил июль-сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Бундан Ўзбекистон туманига 9 та лойиҳа учун қарийб 9 млрд. 539 млн. сўм йўналтирилиши белгиланган.

Қўшимча маблағ ажратиладиган ана шу таклифлар ичида Бегобод маҳалласидаги собиқ ҚВП биноси инфратузилмасини буткул яхшилашга оид лойиҳа ҳам бўлиб, президент қароридан кўпчилик ҳамюртларимиз қатори бегободликлар ҳам мамнун бўлишди. 

Боиси, 1985 йилда қурилган собиқ Бегобод ҚВП биноси ўрнига эндиликда, давлат бюджетидан салкам 1,2 миллиард сўм сарфланиб, янги тиббиёт маскани қуриб битказилади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу манзилда бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси билан танишди.

Қайд этилишича, бундан салкам 40 йил аввал қурилган бинода айни кунларда тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ва 78-оилавий поликлиника филиали сифатида фойдаланиб келинмоқда. Муассасадаги тиббиёт ходимлари Бегобод ҳамда Кичик Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 мингдан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишмоқда. 

Туман раҳбари соҳа масъулларига лойиҳани аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш, ажратиладиган маблағдан самарали фойдаланиб, аҳоли учун ҳар томонлама қулай ва замонавий масканни бунёд этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, мавжуд эски бино-иншоатлар атроф-ҳудудини ободонлаштириш юзасидан ҳам зарурий тавсиялар бериб ўтилди.