Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оқтепадаштлик ўқувчилар учун ҳам 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига янги таълим маскани бунёд этилмоқда
2022-11-01 21:28:12 124
Ўзбекистон тумани Оқтепа маҳалласидаги 24-умумтаълим мактабида 1448 нафар ўқувчилар билим олишади.
Оқтепадашт маҳалласида эса мактаб филиали жойлашган. 1968 йилда қурилган ушбу филиалга оқтепадаштлик 50 дан зиёд ўқувчилар 1-4 синфларда таҳсил олиш учун қатнашади.
Айни кунларда мактаб филиали биноси 90 нафар ўқувчи ўрнига мўлжаллаб, янгидан барпо этилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур масканда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Тегишли мутасаддилар, пудратчи ташкилот ва маҳалла аҳли вакиллари билан иш жараёни, лойиҳанинг сифат ва самарадорлиги муҳокама қилинди. Масъулларга ишларни ташкил этишда белгиланган қурилиш меъёрий қоидалари, юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ вазифалар топширилди.
Қайд этилишича, қиймати 1 миллиард 83 миллион сўмдан зиёд маблағни ташкил этувчи янги билим даргоҳида 3 та синф ва қўшимча хоналар билан биргаликда, иссиқлик тизими ҳам тўлиқ янгидан ташкил этилади. Қурилиш-монтаж ишлари “Бунёдкор махсус инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.